Қозоғистон ТИВ собиқ масъул котиби Анарбек Карашев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси капитал таъмирланиши учун ажартилган 200 минг долларни ўмарганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Қозоғистон коррупцияга қарши кураш бўйича миллий бюроси мансабдорни мунтазам равишда пора олганлик, бюджет маблағларини ўта йирик миқдорда талон-тарож этилишига раҳнамолик қилганлик ва иштирок этганликда айбламоқда.
Жумладан, тергов давомида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биноси капитал таъмирланиши давомида иш ҳажмлари тўлиқ бажарилмагани аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳаракатлардан кўрилган зарар 70 миллион тенгени (200 минг доллар атрофида) ташкил этди.
Қозоғистон ОАВларига кўра, тинтувлар давомида гумонланувчи Анарбек Карашевдан 1,5 миллион доллар мусодара қилинган.
Изоҳ (0)