АҚШнинг Флорида штатида навбатдаги отишма содир бўлди, деб ёзади «РИА Новости». Маҳаллий ҳукумат бир неча қурбон ва ўндан ортиқ ярадорлар ҳақида маълум қилмоқда.
Ҳодиса Жексонвилл шаҳрида киберфутбол бўйича мусобақада юз берди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, отишма уюштиришда гумонланувчи шахс воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг шериклари бўлган-бўлмаганлигини аниқлаштирмоқда.
Маҳаллий ОАВлар шериф идорасига таяниб, воқеа оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 11 киши яралангани ҳақида хабар бермоқда.
Изоҳ (0)