Эрон ғарбида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила сабабли 140 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Press-TV телеканали маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
АҚШ геология хизматининг маълум қилишича, ер силкинишлари 26 август, якшанбага ўтар кечаси қайд қилинган. Зилзила маркази Кирмоншох вилоятидаги Жовонруд шаҳридан 31 километр ғарбда, ўчоғи эса 8,3 километр чуқурликда бўлган.
Al-Sumaria телеканалига кўра, зилзила қўшни Ироқнинг Бағдод шаҳри, Киркук, Сулаймония, Дияла ва Дахук каби вилоятларида ҳам сезилган.
Изоҳ (0)