Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 24 август куни Қизириқ туманида яшовчи Б.Ю.га тегишли КамАЗ-5410 иштирокида 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Юк автомашинаси Бойсун тумани ҳудудидаги баландликда турган вақтда тўсатдан юриб кетиб, шу ерда бўлган О.Э., Ж.С., М.Ў., Н.А. ва Э.Э.ни босиб кетди.
Ҳодиса оқибатида улардан 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна икки киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)