• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Ҳиндистон АҚШ ва Европа иттифоқи босими остида Россия нефть импортини тўхтатадиган бўлса, мамлакат йилига 9–11 миллиард доллар атрофида иқтисодий зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда Kpler таҳлил маркази ҳисоботига таяниб, Тhе Economic Times хабар берди.

    Foto: Times of India
    Фото: Times of India

    Ҳисоботда айтилишича, Ҳиндистон ҳозирда кунига ўртача 1,8 миллион баррел Россия нефтини импорт қилиб, ҳар баррел учун ўртача 5 долларлик чегирма олмоқда. Агар бу савдо тугатилса, мамлакатнинг умумий импорт харажатлари йиллик ҳисобда миллиардлаб долларга ошиши мумкин. Бундан ташқари, глобал бозорда Россия ёнилғисининг камайиши фонида нархлар кўтарилиши эҳтимоли ҳам юқори. Бу эса харажатларни янада оширади.

    Бугунги кунда Ҳиндистон истеъмол қилаётган нефтнинг 32–40 фоизи Россияга тўғри келади. Бу мамлакатга энергия импорти харажатларини камайтириш ва ички ёнилғи нархларини назоратда ушлаб туришга ёрдам бермоқда. Бироқ эндиликда Деҳли АҚШ ва ЕИ талаблари билан Россия билан ҳамкорлик борасида кучли босимга дуч келган.

    Kpler марказининг катта таҳлилчиси Сумит Ритолиа бу босимни “икки томонлама ҳужум” деб атаган. Унга кўра, бу чоралар Ҳиндистоннинг нефть харидидаги имкониятларини кескин чеклаб, харажатларда катта ноаниқлик туғдиради. Россия нефтини тўлиқ бошқа манбалар билан алмаштириш логистика нуқтайи назаридан мураккаб ва иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдасиз.

    “Қоғозда бу мумкиндек, аммо амалда бу жуда мураккаб”, дея таъкидлаган Ритолиа.

    Айни пайтда, АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Ҳиндистондан келтириладиган маҳсулотларга 25 фоизли бож жорий қилишини эълон қилган. У бунга Ҳиндистон томонидан юқори тарифлар, савдо тўсиқлари ва Россия билан энергетика ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни сабаб қилиб кўрсатган.

    Bloomberg манбаларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати давлатга қарашли нефть компанияларига Россиядан нефть харид қилишни тўхтатиш бўйича расмий кўрсатма бермаган. Хусусан, давлат ва хусусий нефтни қайта ишлаш заводлари ҳали ҳам мустақил равишда, тижорат асосида харид қилиш ҳуқуқига эга. Шунга қарамай, улар Россиядан ташқари манбалар орқали нефть харид қилиш бўйича режаларни ишлаб чиқишга топшириқ олган.

    Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Денис Алиповнинг айтишича, Деҳли Москванинг нефтидан манфаатдор.

    “Россия нефть ва гази санкциялар нишонида бўлмаса-да, уларни етказиб бериш ва тўлов қилишда сунъий тўсиқлар яратилмоқда. Шунга қарамай, етказиш ва ҳисоб-китоб бўйича альтернатив йўллар изланади”, деган Алипов.

    Россия томонининг фикрича, Ғарб мамлакатлари Россия энергия ресурсларидан воз кечиб катта хатога йўл қўйган. Улар барибир нефть ва газни воситачилар орқали, лекин қимматроқ нархда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

    4 август, 11:56   Изоҳ (0)   927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#нефть#Россия#АҚШ#Европа Иттифоқи#ёнилғи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меган Маркл 44 ёшда ҳам гўзал қоматга эга бўлишига ёрдам берган 15 та одат

    Аёллар саҳифаси | 4 август, 14:45

    Meta, Apple, Google бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 14:30

    АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди (видео)

    Дунё | 4 август, 14:22

    Фарғонада футбол майдонида жанжал кўтарганлар қамалди

    Спорт | 4 август, 14:10

    Эрдўғон уруш бошланганидан буён илк бор Украинага боради

    Дунё | 4 август, 14:07

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Кино | 4 август, 13:53

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.