«Ўзбекнефтгаз»нинг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активлари оммавий савдоларда хусусий мулкка сотилади, деб ёзади Spot Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.
Ҳужжатда айтилишича, бундай чора-тадбирлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш ва яхшилаш, нефть-газ тармоғи ташкилотларининг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан мақсадли фойдаланиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хусусий мулкка сотиладиган активлар рўйхатига 150 дан ортиқ бинолар ва корхоналар кирди. Улар бозор қийматида сотилади.
Ушбу рўйхатга гўштни қайта ишлаш цехи, спорт мажмуаси, меҳмонхоналар, поликлиника, дўконлар, иссиқхона, тикув ва колбаса цехи ва бошқа объектлар кирди.
Активлар оммавий савдоларга қўйилган кундан бошлаб уч ой мобайнида сотилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, кичик саноат зоналарида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига тўловларни ўн йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан бозор қиймати бўйича сотилади.
Изоҳ (0)