Содир этилган жиноят юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида 29 ёшли С. Табассумнинг яна бошқа вазиятда фирибгарлик ишига алоқаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат 11:00 атрофида С.Табассум алдов йўли билан Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 9 ёшли Б.Фарангизни уйидан тилла буюмларни олиб чиқиб беришга кўндирган.
Мазкур фирибгарлик ҳолатида келтирилган умумий зарар миқдори 5 миллион сўмни ташкил этган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)