Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллик байрами нишонланиши арафасида икки мамлакат чегарасидан ўтиш йўлларида Тожикистон фуқароларининг ўтишига чеклов жорий қилмайди. Бу ҳақда Тожикистон куч тузилмаларидаги манбасига таянган ҳолда UZ24 хабар бермоқда.
«Бугунги кунда Тожикистон — Ўзбекистон чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари оддий режимда ишламоқда, фуқаролар қўшни давлат ҳудудига чекловларсиз киритилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалги йилларда Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик байрами арафасида мамлакатга хорижликларнинг киритилиши бўйича чекловлар жорий қилган. Ўзбекистоннинг ташқи чегараларида жойлашган назорат ўтказиш пунктлари эса қўшимча куч ва воситалар билан кучайтирилган.
Изоҳ (0)