Россия ва Ўзбекистон махсус топшириқли бўлинмалари қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказди, улар 80 км масофага пиёда марш билан тугади, деб ёзади Sputnik.
Россия Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ўртасида эришилган келишувлар доирасида ўтказилган ҳақбий машқлар тўрт сутка давом этди, махсус топшириқли бўлинмалар ҳарбийлари вазифаларни кундузги ва тунги вақтда бажарди.
Турли ўқотар қуроллардан ўқлар узилди, кўп километрли маршлар амалга оширилди, пистирма ва ҳужумлар уюштирилди, асирларни озод қилиш ва бошқа машқлар олиб борилди.
Амалий машғулотлар 27 август, душанба куни ўрмонли ҳудудда шартли душманнинг қуролли автоколоннасига ҳужум билан якунланди. Якунловчи босқичда махсус топшириқли бўлинмалар ушбу ҳудудга қараб 80 км пиёда маршни амалга оширди.
Изоҳ (0)