Бугун, 27 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Карате бўйича мусобақаларда -50 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бобоев финалгача етиб борди. У финалда Хитой Тайпейидан бўлган Шиашуанг Гугага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Якунда эса кумуш медалга эга чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 30 тага етди. Шулардан 6 таси олтин, 12 таси кумуш, 12 таси эса бронза. Умумий рейтингда эса жамоа 10-ўринда.
Изоҳ (0)