«Ўзавтотранс» агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан 10 квадрат метр майдонда қурилган бинода кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кутубхона кеча-ю кундуз фаолият кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, куннинг барча вақтида фойдаланиш мумкин.
Кутубхонанинг китоб фондини тўлдириш учун бошқарма ходимлари ва транспорт корхоналари томонидан турли мавзудаги китоблар тақдим этилди. Ҳозирги кунда кутубхонада жаҳон адабиёти, болалар адабиёти, диний-маърифий адабиётлар, ўзбек шеърияти, ўзбек классик ва замонавий романчилиги, турли энциклопедиялар ва техник адабиётлар йўналишларида 500 дан ортиқ китоблар мавжуд.
Шунингдек, кутубхона яқинда «Ҳилол нашр» нашриётининг Андижондаги китоб дўконидан сотиб олинган 20 дан ортиқ диний-маърифий мавзудаги китоблар билан бойитилди.
Изоҳ (0)