• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Изро Малаков: «Она-Ватанимизда куйламоқлик биз учун энг катта бахт»

    Шу йилнинг 28 август куни пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида ҳозирги пайтда Америка Қошма Штатларида истиқомат қиладиган Озбекистон халқ артистлари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаева концерт беради. Бундан ташқари, халқ артистлари давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг 6—10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида илк бор ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» да мақола эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин.

    Фото: «Халқ сўзи Online»/Ҳасан Пайдоев

    Фото: «Халқ сўзи Online»/Ҳасан Пайдоев

    Бугун ушбу санъаткорлар юртимизга етиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, улардан эксклюзив интервью олдик. Дастлаб Изро Малаков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Изро Малаков, Ўзбекистон халқ артисти:

    — Чорак асрдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистондан ташқари мамлакатда истиқомат қилиб келаётган бўлсам-да, киндик қоним тўкилган юртга бўлган меҳрим, муҳаббатим қалбимнинг туб-тубида яшамоқда. Ўйим, ҳис-туйғуларим, қарашларим, қилаётган ишларим ўзбекларга хос. Хатти-ҳаракатларимда ўзбекона самимият, соддалик, тантилик яққол сезилиб туради.

    Ўзбекистон — биз учун табаррук диёр. Бу ерда шу қадар катта эътибор, меҳр топганмизки, дунёнинг бошқа жойида бундай ғамхўрликни кўрмаганмиз. Шу боис Ўзбекистон сўзини эшитганимизда ҳар биримизнинг кайфиятимизда кўтаринкилик уйғонади, кўксимизда меҳр оташи ёниб, кўзимизда учқунлари порлайди.

    Буюк Амир Темур юрти — Шаҳрисабзда туғилиб, вояга етдим. Ўзбек халқ санъати — мақомнинг умуминсоний моҳиятини, сеҳрли кучини шу ерда англадим. Онам айтган дилбар қўшиқлар мени санъатнинг сирли кўчасига бошлади. Ўша жозиб оҳанглар мени ҳали ҳам ўзига чорлаб туради ва улар бир умрга тарк этмаса керак.

    Халқимиздек санъатни севадиган, унинг инсоният тақдиридаги беқиёс ўрнини англаб, қадрига етадиган, санъаткорга ҳурмат, иззат-икром кўрсатадиган халқни учратмаганман. Ватандошларимиз ҳозиргача бир вақтлар ижро этган «Шашмақом», «Қурбон ўлам», «Самарқанд ушшоғи» каби ашулаларимизни севиб тинглашини айтишганида қувончдан тўлқинланиб кетаман.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи доирасида кўп йиллик самарали ижодим, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссам учун «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирлаганида буни яна бир бор чуқур ҳис қилдим. Тўғрисини айтсам, ўшанда хурсандлигимдан кўзларимга ёш келди, кучли ҳаяжон, ғурур бутун вужудимни қамраб олди ва бу туйғулар ҳозир ҳам кўксимни тўлдириб, ўзимга ишончимни мустаҳкамлаб турибди. Янгидан янги куч бағишлаяпти. Бундан кейин ҳам мақом санъатининг янада равнақ топишига, халқимизнинг мазкур ноёб маданий меросини дунёга кенг ёйишга ҳисса қўшишга ундайди.

    Бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида «Шашмақом» академиясини очиб, унда юзга яқин истеъдодли ёшларга ушбу нодир санъатнинг сир-асрорларидан сабоқ беряпмиз. Шу билан бирга, уларнинг қалбида ўзбек халқига бўлган ҳурмат-эҳтиром юксалмоқда, улуғ тарихи, урф-одатлари, қадриятларига қизиқиш ортмоқда.

    Концерт дастуридан ташқари, туғилган гўшам — Шаҳрисабзда ўтказиладиган нуфузли Халқаро мақом санъати анжуманида қатнашишни режалаштирганмиз.

    Фото: «Халқ сўзи Online»/Ҳасан Пайдоев

    Фото: «Халқ сўзи Online»/Ҳасан Пайдоев

    Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган мақом санъати ўзининг бой қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва ижодий анъаналари билан миллий мусиқа маданиятимизнинг асосини ташкил этади.

    Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу санъат байрамининг ташкил этилиши дунё халқларига миллий мусиқа санъати анъаналарини тарғиб қилиш билан бирга, уни асраб-авайлаш ҳамда янада ривожлантириш, тили, маданияти, урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни санъат воситасида бирлаштириш, уларни гўзаллик, нафосат ҳамда эзгуликка даъват этишга хизмат қилади.

    26.08.2018, 18:02   Изоҳ (0)   16295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари моддий рағбатлантирилади

    26.08.2018, 17:52

    Нукусда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг улкан байроқлари ҳилпирай бошлади (фото)

    26.08.2018, 17:31

    Андижонда яна бир бепул кутубхона ташкил этилди

    26.08.2018, 16:52

    Сергелида Toyota Prado TXL 2.7 автомобили аукционга қўйилди

    26.08.2018, 16:21

    Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун янги турдаги дала формаси тасдиқланди

    26.08.2018, 16:10

    Тошкентда Италия маданий маркази очилиши мумкин

    26.08.2018, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.