Германиянинг Берлин шаҳри яқинида ўрмон ёнғини юз бермоқда. Расмийлар 500 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли вакилини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ёнғин Берлиннинг жануби-ғарбидаги ўрмонли ҳудудда юзага келган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни яқин атрофдаги қишлоққа тарқалмаслиги учун оғир техникадан фойдаланишга уринган.
Ўрмонда ҳали ҳам Иккинчи жаҳон уруши давридаги ўқ-дорилар борлиги ишларни қийинлаштирмоқда. Олов қўл гранатаси ёки патронларни портлатиши мумкин. Портлаш ҳолати кузатилгани сабабли ўт ўчирувчилар баъзи жойларга етиб бора олмайди.
Таъкидланишича, ёнғин ўчоғи пойтахтдан атиги 50 километр узоқликда жойлашган.
Изоҳ (0)