Ганалик фермернинг ҳали бир ёшга тўлмаган қизчасига тўрт метрли бўғма илон ҳужум қилди, деб ёзади «Fedpress.ru».
Эркак ғалати қичқириқларни эшитган, қизининг ёнига югуриб бориб, уни улкан илон ютиб юбормоқчи бўлаётганини кўрган.
У фарзандини илондан тортиб олишга муваффақ бўлган, аммо ҳайвон бўш келмай, фермерга ҳамла қилган ва уни ўраб олган. Ганалик эркак эса уни арқон ёрдамида енгиб чиққан. Шундан кейин у бўғма илон танасини шаҳар майдонига олиб келиб, маҳаллий аҳолига кўз-кўз қилган.
Изоҳ (0)