Россиянинг Карачаево-Черкеск республикасида 29 ёшли кичик кинолог инспекторга нисабатан 28 ёшли маҳаллий аҳоли вакилини ўлдиришда гумонланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг маҳаллий бошқармаси хабар берди.
Тергов талқинига кўра, полиция ходими ўзининг шахсий адовати сабабли табел тўппончадан жабрланувчининг бошига отган.
Жабрланувчи жароҳат билан касалхонага олиб борилган, бироқ у ерда ҳушига келмасдан вафот этган. Полициячи қўлга олинган.
Изоҳ (0)