Украина президенти Пётр Порошенко Киев «Россия империяси ва СССР» билан алоқаларни узил-кесил узишини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс». Бу ҳақда Украина раҳбари Мустақиллик куни муносабати билан уюштирилган ҳарбий парад чоғида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди.
«Мустақилликни абадий, Украинани — катта ва кучли қилиш, Россиянинг таъсир ҳудудига қайтиш истиқболини йўққа чиқариш — бизнинг авлод олдидаги бош вазифа», — деди Порошенко.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳозир ўз кучларига таянмоқда, мамлакат ҳудудий яхлитлигини қайта тиклаш эса — Евроиттифоқ манфаатлари остида.
Изоҳ (0)