Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда йўловчи поездларда кўп миқдорда товар моддий бойликларини республика ҳудудига олиб кирилишини олдини олиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
648-сонли Бейнеу—Нукус йўналишидаги йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида фуқаро Ж.Суюнханов ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 10 миллион 924 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини республика ҳудудига мазкур поезд вагонларида йўловчи сифатида келаётган фуқароларга тарқатиш орқали яширин равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Шунингдек, Тўрткўл тумани ҳудудида чет давлатдан ноқонуний равишда олиб келинган товар моддий бойликларни хонадонларда яширин равишда ЯМА ташкил қилган ҳолда сақланишини аниқлаш борасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Уруновнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 27 миллион 521 минг сўмлик тиш даволашда фойдаланиладиган тиббиёт воситаларини ноқонуний равишда сақлаб қўйганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари давлат фойдасига ўтказилди.
Изоҳ (0)