Россияга тегишли ядро двигателли ракетанинг синов пайтида Баренцево денгизига қулагани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди, деб хабар беради Sputnik.
Кремль Американинг CNBC телеканали тарқатган Россиянинг ядро двигателли ракетасининг денгизга қулагани ҳақидаги маълумотларни тасдиқламади.
CNBC телеканали 2017 йилнинг охирида ракета синови муваффақиятсиз якунлангани ва унинг Баренцево денгизига қулагани ҳақида хабар берган эди.
«Америка телеканалидан фарқли равишда мен бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ушбу масала бўйича мудофаа вазирлигига мурожаат қилган маъқул», — дейди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Изоҳ (0)