Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги санкцияларини контрмаҳсулдор ва бемаъно дея ҳисоблаши ҳақида маълум қилди, деб ёзади Sputnik.
«Санкцияларга келадиган бўлсак, бу ҳаракатлар контрмаҳсулдор ва маъносиз, айниқса, Россия сингари давлатга нисбатан», — деб айтган Путин.
Россия президенти бу ҳақда Финляндия президенти Саул Ниинистё билан бўлган музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот-анжуманида гапирган.
Владимир Путин Россиянинг америкалик ҳамкорлари қачонлардир бу сингари сиёсатнинг истиқболи йўқлигини англаб етишларига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни АҚШ киберфаолият ва КХДР туфайли Россиянинг қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкция киритгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)