«Россия 24» телеканали журналисти Дарья Козлова жонли эфир вақтида ҳушидан кетди. Мухбир Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровдан интервью олаётган эди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Козлова «Армия-2018» форумида ўзини ёмон ҳис қилган. Мантуров махбирнинг саволларидан бирига жавоб берган. Шундан кейин Козлованинг нутқида ва ўзини тутишида муаммолар пайдо бўла бошлаган. Мантуров ва нотаниш қиз мухбирни ушлаб қолишга уринган, бироқ у кейин яна йиқила бошлаган. Шу пайтда жонли эфир узиб қўйилган.
YouTube’да ҳолат акс этган видео пайдо бўлган ва кейин ўчириб ташланган. Козлованинг қандай аҳволда эканлиги ҳам маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)