• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Саккиз йилдан буён сарсон бўлаётган тадбиркорлар – Риштонда бозор муаммоси қачон ҳал этилади?

    «Дарё» таҳририятига Фарғона вилояти, Риштон туманидаги бир гуруҳ тадбиркорлар туман марказидаги буюм бозорини фойдаланишга топшириш масаласи узоқ йиллардан бери пайсалга солиб келинаётгани ҳақида мурожаат қилишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов мурожаатни ўрганиш мақсадида Риштон туманига бориб, мазкур буюм бозорида савдо-сотиқ қилувчи бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.

    Риштон буюм бозори туман марказидан 500 метр масофада жойлашган. Бозорда ҳафтасига уч кун савдо авжига чиқади. Чоршанба ва жума кунлари ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилади. Бозорга асосан кечки вақтларда чиқадиган ҳунармандлар электр йўқлиги учун машина чироқлари ёки қўл фонарларини ёқиб олиб савдо қилишади. Якшанба куни эса кийим-бош, хўжалик моллари, эшик-ром, қурилиш маҳсулотлари ва қуш бозори бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аслида бу жойни бозор деб аташ қийин. Чунки, ҳали қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилмаган. Электр ва сув тармоқлари тортилмаган. Йўлаклар асфальтланмаган, сотувчи ва харидорлар ёзда чанг-тўзондан, қишда лойгарчиликдан азият чекади. Бетартиб жойлаштирилган қўлбола расталар техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайди. Санитария ҳолати тўғрисида эса гапиришни ҳожати йўқ. Атрофда чиқиндилар уюлиб ётибди.

    Одамлар дуч келган жойда, ҳеч қандай шароитсиз ерларда, кўчада, ҳатто катта йўл ёқасида ҳам савдо қиляпти. Бозор расман фойдаланишга топширилмагани учун катта маблағ сарфлаб, замонавий кўринишда дўкон қурган юздан ортиқ тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулотларини кўчада сотишга мажбур бўлмоқда. Улар ўз пулларига қурган дўконларида ҳар куни савдо қилишни, бунинг учун мутасаддилар зарур шароит яратиб беришларини исташмоқда, холос.

    – Саккиз йилдан бери шу муаммо. Ўз пулимизга қурган дўконимизни ўзимиз ишлата олмаймиз. Маъмурият қурилиш ишларини охирига етказиб, бозорни очиб бермаяпти. Бозорни ободонлаштириш учун деб 3 миллион сўмдан пул ҳам йиғиб олишган. Ҳар доим қандайдир баҳона топишади. Ёрдам сўраб мурожаат қилмаган идорамиз қолмади, – дейди тадбиркор Фахриддин Каримов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорларнинг айтишича, 2010 йили Риштон ҳокимлиги ҳукуматнинг тегишли қарорларига «лаббай» дея жавоб бериб, туман марказида барча турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи бозор қуришга бел боғлайди.

    Туман ҳокимининг 2003 йил 28 октябрдаги 1168-сонли қарори билан буюм бозори учун фуқаролар келиб-кетишига қулай бўлган ҳудуд – собиқ пахта тайёрлаш маскани ўрнида 4,15 гектар ер майдони ажратилиб, кийим-бош, хўжалик моллари, ҳунармандчилик, кулолчилик ва қурилиш маҳсулотлари билан савдо қилувчи, замонавий кўринишдаги бозор қурилиши режалаштирилган. Қисқа вақт ичида бозор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бироқ, 2010 йилга қадар мазкур бозор ҳудудида ҳеч қандай янги бино қурилмаган. Сотувчилар қўлбола расталарда савдо қилиб келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2010 йилнинг 4 ноябрида Риштон тумани ҳокимининг «Буюм бозори» масъулияти чекланган жамиятини «Буюм бозори» савдо комплексига айлантириш тўғрисидаги 545-сонли қарори қабул қилинган. 2011 йил 22 апрелда эса туман ҳокимининг қарорига асосан ҳали қуриб битказилмаган бозорни қайта реконструкция қилиш белгиланган.

    Шу асосда 2011 йилда тадбиркорлар томонидан 51 та савдо дўкони қурилган. Бироз вақт ўтиб ишлар яна тўхтаб қолган. Бозорнинг расман фойдаланишга топширилиши турли баҳоналар билан ортга сурилаверган. Бу орада туман ҳокимлиги ташаббуси ва улушдорларнинг розилиги билан «Рошидон буюм савдо» МЧЖ, яъни буюм бозори «Деҳқон бозори» МЧЖ таркибига қўшиб юборилган. Бу чора ҳам муаммога ечим бўлмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2015 йилга келиб туманнинг ўша пайтдаги ҳокими Ғайратжон Мамадалиев тадбиркорлар билан йиғилиш ўтказиб, қурилишни охирига етказиш учун бозор маъмуриятида етарли маблағ йўқлигини айтган. Ва тадбиркорларга шахсий маблағлари ҳисобидан бозор ҳудудида савдо дўконлари қуришни таклиф қилган. Шу тариқа 2015–2016 йиллар давомида бозорнинг бош режаси асосида тасдиқланган смета бўйича тадбиркорлар томонидан 72 та дўкон қурилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ бозор яна фойдаланишга топширилмади. Яна ўша гап – бозор маъмуриятида етарли маблағ йўқ. Бу сафар ҳам муаммони ҳал қилиш катта пул сарфлаб дўкон қурган тадбиркорларнинг чекига тушди. Бозор ҳудудини ободонлаштириш, асфальт ётқизиш, электр ва сув тармоқларини тортиш учун ҳар бир тадбиркордан 3 миллион сўмдан пул йиғиб олинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу билан барча муаммолар барҳам топадигандек эди гўё. Афсуски, шу кунгача бозор ҳудуди на асфальтланди, на сув, на электр тармоғи тортилди. Бу ёқда тадбиркорлар йиғилган пуллар нимага сарфланганини билолмай ҳайрон!

    Тадбиркорларнинг турли идораларга ёзган мурожаатлари бир тўплам бўлган. Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Халқ қабулхонаси ва бошқа идораларга қилинган мурожаатлар бесамар кетди, аризалар ижросиз қолди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нега масъул ташкилотлар бу масалага панжа ортидан қарамоқда? Ахир мутасаддиларнинг асосий вазифаси халқ дардига қулоқ тутиш, аҳолига қулайлик яратиш эмасми? Қўшимча иш ўрни яратаман, ҳалол меҳнат қилиб, топган даромадимдан давлатга солиқ тўлайман деб турган тадбиркорларни сарсон қилишдан нима наф?

    Агар мазкур буюм бозори тўлақонли фаолият юрица, 350–400 нафар одамни иш билан таъминлаб, бюджетга бир йилда ўртача 350 миллион сўм қўшимча маблағ тушириш мумкин экан.

    Наҳотки, шунча фойда келтириши мумкин бўлган бозорни тезроқ ишга тушириш, савдогарларга етарли шароитни яратиб бериш учун ўтган саккиз йил муддат камлик қилган бўлса? Маҳаллий бюджетни тўлдирмасликка уринишдан ким манфаатдор?

    Мазкур муаммога туман ҳокимлигининг муносабатини билиш учун Риштон тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Содиқжон Ҳайдаров билан боғланишга ҳаракат қилдик. Ҳоким ўринбосари зарур топшириқлар ижроси билан бандлигини билгач, «Деҳқон бозори» МЧЖнинг бошқаруви раиси ўринбосари Исомиддин Ўринбоев билан боғландик. Бизни қизиқтирган саволларга бозор ҳисобчиси Исмоилжон Худойқулов жавоб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Қурилишни охирига етказиш учун бозор маъмуриятининг маблағи етарли эмас. Буюм бозорининг бош режасига кўра, лойиҳа қиймати 250 миллион сўм бўлган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари павильони қурилиши керак. Бундан ташқари, коммуникация тармоқларини тортиш, асфальт қилиш, ҳудудни ободонлаштириш учун ҳам маблағ зарур. Шу ишларни бажармасдан туриб буюм бозорини фойдаланишга қабул қилиб бўлмайди. Шунинг учун Миллий банкнинг Риштон филиалига кредит олиш мақсадида бир йилдан бери мурожаат қилиб келяпмиз. Айни пайтда банк 1 миллиард сўм кредит ажратишга розилик берган. Тез орада кредит маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, қурилиш ишларини бошлашни режалаштириб турибмиз, – дейди I. Худойқулов.

    Биз бозор мутасаддиларининг ваъдасига ишондик. Риштонлик тадбиркорларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммога тез орада ечим топилади, деб умид қиламиз.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    23.08.2018, 12:10   Изоҳ (0)   44799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ўз ҳудудидан этил спиртини транзит қилишга рухсат берди

    23.08.2018, 11:29

    Россияда кинна чиқараман деб, кекса аёлларнинг катта пулини олиб қўйган ўзбекистонлик фирибгар аёл қўлга олинди

    23.08.2018, 11:08

    «Вақф» фонди Қурбон ҳайитининг икки кунида 1,5 тонна гўшт тарқатди

    23.08.2018, 10:10

    Ўзбек ошпазлари «Кўчманчиларнинг бутунжаҳон ошхонаси» фестивалида иштирок этади

    22.08.2018, 23:00

    Тошкент ИИББ ўз ходимларининг пойтахт кафесидаги ҳаракатларини баҳолайди

    22.08.2018, 20:06

    Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо маркази яқинида пичоқбозлик содир бўлди

    22.08.2018, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.