Россиянинг Самара шаҳрида 56 ёшли Ўзбекистон фуқароси суд қилинади, у йирик ҳажмда зарар етказган ҳолда фирибгарликлар уюштирганликда айбланмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Тергов версиясига кўра, ўзини табиб деб кўрсатган аёл уч пенсионер аёлдан «кинна чиқариш» учун 1,4 миллион рубль олган. Фирибгарнинг шериги бўлган, улар биргаликда кекса аёлларнинг олдида «спектакл» уюштириб, уларнинг қимматбаҳо буюмларини алдаб олиб қўйган.
Ўз соғлиқлари ҳақида қайғуриб, пенсионер аёллар киннадан қутулиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган. «Табиб»нинг талаби билан унга сочиқ, туз, нон, шунингдек, тилла ва пул келтириб берган. Шундан кейин фирибгар йўқолиб қолган. Шу тариқа у уч пенсионер аёлни алдаб, бирининг 91 минг рублини, иккинчисининг 1 миллион рубль, учинчисининг 300 минг рубль пулини олиб кетган.
Сохта табиб тез орада қўлга олинди. У ўз айбини рад этиб ўтирмади. Аёл сентябрда суд қилиниши керак. Унинг шеригининг тақдири ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)