«Вақф» хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 тонна, иккинчи куни 500 килограмм гўшт тарқатди. Бу ҳақда «Дарё»га фонд матбуот хизмати маълум қилди.
Қурбонлик гўштлари диний таълим муассасалари, ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга берилди.
Ҳар бир оилага ўрта миқдорда 3-4 килограмм атрофида гўшт тарқатилди.
Фонд қурбонлик гўштларини тарқатишда кўмакдош бўлган барча кўнгиллиларга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)