Қирғизистонда, Иссиқкўл соҳилида 2 сентябрь куни Кўчманчиларнинг учинчи бутунжаҳон ўйинлари бошланади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Спортнинг 36 миллий турида беллашиш учун 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ атлет таклиф этилган. Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Венгрия, Россия минтақалари, халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари тадбирдаги иштирокини тасдиқлади. Ўйинлар ЮНЕСКО шафелигида ўтказилади.
Тадбир доирасида илк бор «Кўчманчиларнинг бутунжаҳон ошхонаси» халқаро фестивали бўлиб ўтади. Унда 10 давлат — Ўзбекистон, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Туркия, Қирғизистон, Жанубий Корея, Қозоғистон, Мўғулистон, Россия ва Руминиянинг энг яхши ошпазлари томонидан тайёрланган таомлар тақдим этилади.
Изоҳ (0)