Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг пойтахт кафеларидан биридаги қўпол ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувини олиб бормоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Унинг айтишича, ҳар бир ходимнинг хатти-ҳаракатига холис баҳо берилади ва тегишли чоралар кўрилади.
«Афсуски, шундай ҳолатлар бўладики, ходимларимиз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тартибни бузади, қаердадир қонунни бузади. Бундай ходимларга нисбатан биз албатта чора кўрамиз, ўзимиз аниқлаймиз. Катта тарбиявий иш, кадрлар танлови, тақсимоти олиб борилмоқда», — деди ИИББ бошлиғи.
Тошкент прокуратураси ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳаракатларига қонуний баҳо беради, терговгача текширув бошланди, деди Тошкент прокурори Шерзод Облоқулов.
Изоҳ (0)