Ер сайёранинг жанубий океанларида оқимларнинг кучайиши ва сувдан карбонат ангидриднинг катта миқдори «қочиши» туфайли тўхтовсиз музлаш ва исиш жараёнидан чиққан, инсоният эса сивилизациия яратиш имкониятига эга бўлган. Бу ҳақда Nature Geoscience журналидаги палеонтологлар хулосаларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
АҚШнинг Принстон университети олимлари томонидан маълум қилинишича, Ернинг жанубий океанларидаги оқимларнинг кучайиши сувдаги углерод газига атмосферага «қочиб чиқишга» ва сайёрани иситишга имкон берган. Атмосферага карбонат ангидрид газининг кам миқдори тушган бўлса ҳам, бу миқдор совишни тўхтатиш ва цивилизация туғилиши учун етарли бўлган.
Геологларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ер тарихидаги сўнгги музлик даври тахминан 2,6 миллион йил аввал бошланган. Унинг асосий ўзига хослиги шунда бўлганки, музлик майдони ва Ер юзасидаги ҳарорат бутун давр мобайнида доимий бўлмаган.
Музликлар ҳар 40—100 минг йилда келган ва чекинган. Бу ҳодисалар кескин исиш ва совиш билан ўтган. Сўнгги исиш даври тахминан 13 минг йил аввал бошланган ва бугунгача давом этмоқда.
Изоҳ (0)