Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида юнон-рум кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.
Жумладан, -87 кг вазнда Рустам Ассакалов ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида муддатидан аввал мағлуб этиб, финалга йўл олгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Ҳозиргина финал баҳси якунига етди. Ассакалов финалда эронлик Ҳуссайн Нурига қарши гиламга чиқиб, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа Рустам Осиё ўйинлари—2018 нинг кумуш медалига эга чиқди.
Бироздан сўнг, -130 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаев финалда қозоғистонлик рақибига қарши гиламга чиқади.
Изоҳ (0)