Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари—2018 мусобақаси давом этмоқда.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон шарафини 69 кг вазнда ҳимоя қилаётган Достон Ёқубов даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда 186 кг тошни ўзига бўйсундириб, 331 кг натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди.
Биринчи ўринни эса Шимолий кореялик О Канг Чол 336 кг натижа билан банд этди.
Баҳслар давом этмоқда.
Изоҳ (0)