Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари—2018 нинг таэквондо бўйича баҳслари ҳам давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонлик Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида финалга йўл олгани ҳақида хабар берилганди. Никита ярим финалда иорданиялик Ал-Шарабатийни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққанди
Рафалович финалда таэквондо ватани — Жанубий кореялик Ли Ҳважун билан билан беллашди ва 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари—2018 олтин медалини қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобида медаллар сони 11 тага етди.
Изоҳ (0)