Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида юнон-рум кураши бўйича баҳслар давом этмоқда. Унда ўзбекистонлик курашчилар ҳам иштирок этмоқда.
Жумладан, -87 кг вазнда Рустам Ассакалов ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида муддатидан аввал мағлуб этиб, финалга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳозиргина -130 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаев эронлик рақиби устидан ғалаба қозониб, финалга чиқди. Энди Мўминжон финалда қозоғистонлик курашчига қарши гиламга чиқади.
Воқеаларни кузатишда давом этинг!
Изоҳ (0)