Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари—2018 нинг таэквондо бўйича баҳслари ҳам давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонлик Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида ярим финал финалга йўл олди. Никита чорак финалда афғонистонлик Рамеш Ҳусайнига қарши даянга чиқиб, 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
-63 кг вазнли Сардор Тоиров эса ярим финал йўлланмаси учун эронлик Мирҳашем Ҳусайнига қарши баҳс олиб борди. Сардор рақибига 9:29 ҳисобида мағлуб бўлди ва ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Изоҳ (0)