Бугун, 22 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида юнон-рум кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.
Унда ўзбекистонлик курашчилар ҳам иштирок этмоқда.
Жумладан, -87 кг вазнда Рустам Ассакалов ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида муддатидан аввал мағлуб этиб, финалга йўл олди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
-130 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаев эса тожикистонлик рақибини 9:0 ҳисобида таслим этиб, у ҳам муддатидан аввал ярим финалга чиқди.
Изоҳ (0)