Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга 17 йил ичида биринчи марта уюштирилган ташрифга юксак баҳо берди, деб ёзади Sputnik.
Унинг сўзларига кора, бу воқеа «икки қўшни мамлакат алоқалари тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади».
Ҳукумат мажлисида давлат раҳбари, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолияти ва жавоб ташрифлари ўзбек ва тожик халқига яна яқинлашиб, қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш имконини беришини айтди.
Шунингдек, бунга ҳужжатларнинг имзоланиши, бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотлари кўргазмалари ўтказилиши, маданий айирбошлашув ва дўстлик кечалари ҳам имкон яратган.
Изоҳ (0)