Қурбон ҳайити муносабати билан Президентнинг ўзбекистонликларга йўллаган байрам табриги ҳаж амалини адо этаётган ҳожиларни ҳам қувонтирди. Табрикни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўқиб эшиттирди, дея хабар беради ЎзА.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, «Ҳаж-2018« мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуриймон Абулҳасан ушбу байрам табриги мазмун-моҳиятини ҳожиларга тушунтириб берди.
Хусусан, ҳожилар ўз ибодатларини адо этиб бўлгач, Ўзбекистонга қайтганларидан сўнг оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, адашган ёшларни тўғри йўлга бошлаш ҳамда уларни комил инсон қилиб тарбиялашда янада фаолроқ бўлишларини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳожилар Маккаи Мукаррамадек ниятлар қабул ва дуолар мустажоб бўладиган масканда Президентга куч-қувват, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини сўраб, дуолар қилди.
Изоҳ (0)