Исроилнинг марказий округидаги Ришон-ле-Сион шаҳрида 100 гектардан ортиқ майдонда инновацион туман қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, турли йўналишдаги минглаб инновацион компаниялар бир том остида бирлашади. Биринчи ғиштни Исроилдаги энг йирик банк қўйган ва шу тариқа бу ерда асосий офисининг қурилишини бошлаган.
Янги инновацион туманга жойлашиш истагини бир қатор IT компаниялар ва стартап фирмалар билдирган.
Лойиҳа муаллифи бўлган Ришон-ле-Сион шаҳри маъмурияти фақат маҳаллий компаниялар билан чекланмасликка қарор қилган. Лойиҳада иштирок этиш учун ўнлаб биродар шаҳарларга таклифлар жўнатилган.
Изоҳ (0)