19 август санасида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг асосий баҳслари старт олди.
Мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонлик атлетлар бир неча спорт турида баҳсларда иштирок этиб, кун якунига кўра учта медални қўлга киритишга эришди. Қўлга киритилган ҳар учта медаль ҳам эркин курашчилар ҳиссасига тўғри келди.
Дастлабки медаль -65кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Сирожиддин Ҳасанов томонидан қўлга киритилди.
Сирожиддин бронзага эга чиққан бўлса, -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов делегацияга илк олтин медални олиб келди.
-97 кг вазндаги полвон Магомед Ибрагимов ҳам бронзага эга чиқди.
Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъанинг 45 мамлакати ичида ҳозирча саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)