Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилаётган XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон номига учинчи медални ҳам эркин курашчилар олиб келди.
Бироз олдин -97 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик полвон Магомед Ибрагимов терма жамоага учинчи медали тақдим этди. У бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Такеши Ямагучи қарши гиламга чиқди.
Ибрагимов беллашув давомида 6:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бу вазиятда Ямагучи кутилмаганда жароҳат олди. Шифокор эса унга баҳсни давом эттириши учун рухсат бермади. Натижада бронза медали қўлга киритилди.
Аввалроқ 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов олтин, 65 кг вазн тоифасида иштирок этган Сирожиддин Ҳасанов бронза медалга эга чиққанди.
Изоҳ (0)