17 июль куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи Н.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, фуқаро И.Б. фирибгарлик йўли билан унинг пулларини қўлга киритганлиги ҳақида маълум қилган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Н.Қ.нинг маълум қилишича, шу йилнинг апрель ойида Гулзор маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, I.Б. унга АҚШда яшовчи инвестиция киритувчи танишлари борлигини айтиб, улар орқали текстиль фабрикаси ва мевани қуритиш ҳамда қайта ишлаб чиқариш корхонасини очиб, биргаликда фаолият юритишликни таклиф қилиб, алдов йўли билан ундан 52 900 000 сўм пулларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Б. ушланган.
Изоҳ (0)