Тошкент шаҳрининг Сайлгоҳ кўчасида пойтахт аҳолиси учун илк бепул Wi-Fi зонаси синовдан ўтказилмоқда.
TasNet деб ном олган лойиҳа Innovo.Tech компанияси томонидан шаҳар ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти ва ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши кўмагида бажарилмоқда.
Тажриба тариқасидаги лойиҳа тўлиқ компания маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда. Кейинчалик фодаланувчилар интернет тармоғига уланганда реклама сотиш ҳисобига харажатларни қоплаш кўзда тутилган.
Лойиҳа ўзини оқлаган тақдирда бепул Wi-Fi зоналари Тошкент шаҳрининг бошқа жамоат жойлари — майдонлар, бозорлар ва боғларда пайдо бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)