Кеча, 18 август санасида футбол бўйича Англия премер-лигасининг 2-тур учрашувларига старт берилди.
Турни «Кардифф Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилган ҳолда очиб берди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Маурисо Почеттино бошлиқ «Тоттенҳэм» ўз майдонида АПЛга қайтган «Фулҳэм»ни меҳмон қилди. Лукас Моура, Кевин Триппер ва Ҳарри Кейннинг голларига, Александр Митрович «Фулҳэм»дан жавоб голини киритди. Шу тариқа «Тоттенҳэм» 6 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб олди.
Турнинг марказий ўйини эса Лондондаги «Стемфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтди. Унда Маурицио Сарри бошчилигидаги «Челси», Унаи Эмери етакчилигидаги «Арсенал»га қарши кураш олиб бориб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мезбонлар таркибида Педро, Мората ҳамда Маркос Алонсо гол киритган бўлса, «канонирлар»дан Генрих Мхитарян ва Алекс Ивоби ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.
Англия премер-лигаси
2-тур беллашувлари
18 август, шанба
«Кардифф» — «Ньюкасл» 0:0
«Эвертон» — «Саутҳэмптон» 2:1
Голлар: 1:0 – 15 Уолкотт, 2:0 – 31 Ришарлисон, 2:1 – 54 Ингз.«Лестер» — «Вулверҳэмптон» 2:0
Голлар: 1:0 – 29, автогол Доэрти, 2:0 – 45 Меддисон.Четлатиш: Варди (66, Лестер).
Изоҳ (0)