Кеча, 18 август санасида Испания Ла Лигасининг 2018/19 йилги мавсумининг биринчи тур учрашувларига старт берилди.
Тур доирасида «Сельта» ҳамда «Эспаньол» жамоалари тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлишган бўлса, «Вильярреал» ўз уйида «Реал Сосьедад»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
«Барселона» эса «Алавес» жамоасини «Камп Ноу»да меҳмон қилди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очди, 83-дақиқада Филиппе Коутиньо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 90-дақиқада эса Месси дублга эришиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Бугун 1-тур учрашувлари давом эттирилади.
Ла Лига
1-тур беллашувлари
18 август, шанба
Изоҳ (0)