Италиянинг «Милан» жамоаси Диего Лаксальт ҳамда Самуэль Кастильехони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Уругвайлик Лаксальт «Женоа»дан олиб келинди. Диего ўрнига генуяликлар жамаосига Жанлука Лападула берилган. Уругвайлик футболчи «Женоа» сафида 117 учрашувда қатнашиб, 8 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.
Самуэль Кастильехо эса Испаниянинг «Вильярреал» жамоасидан клубга таклиф этилди. Карлос Бакка эса «сариқ сувости кемаси»га юборилди. Кастильехо Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол уриб, 12 та голли узатмани амалга оширган.
Миланликлар шу тариқа ушбу мавсумдаги трансфер кампаниясини якунлаганини эълон қилди.
Изоҳ (0)