Бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов проф рингдаги 4-жангини 17 август санасида (Тошкент вақти билан 18 август) ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.
АҚШда бўлиб ўтган жангда Ғиёсовга ганалик Альберт Менса рақиблик қилди. Шаҳрам рақибини 3-раундда нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал якунлади.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи профессионал жангдаги 4-жангида ҳам ғалаба қозонди.
Маълумот учун, шу вақтга қадар африкалик боксчи эса 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғолиб бўлган (15 тасида рақибларини нокаутга учратган). Олтита жангда мағлубиятга учраган бўлса, битта баҳсда дуранг қайд этганди.
Изоҳ (0)