Индонезийдаги XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик теннисчилар Палембанг шаҳрида дастлабки машғулотларни якунлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Аёллар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи теннисчилар — Нигина Абдураимова, Ирода Тўлаганова, Сабина Шарипова ва Оқгул Омонмуродовалар мураббий Самуғ Абидов қўл остида машғулотларда иштирок этди.
Эркаклар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Денис Истомин, Фарруҳ Дўстов, Санжар Файзиев, Жўрабек Каримовлар ҳам Палембанг шаҳридаги Jakabaring Tennis Center’да мусобақа учун навбатдаги тайёргарликни олиб борди.
Маълумот учун, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан – 16:08) да бошланади.
Изоҳ (0)