Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида куз ойларида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жумладан, 6 сентябрь куни пойтахтдаги «Миллий»(собиқ «Бунёдкор») стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши майдонга тушади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 да бошланиши белгиланган.
Шунингдек, Эктор Купер шогирдлари 13 октябрь санасида Шимолий Корея термаси билан, 16-октябрда эса Қатарга қарши Тошкентда баҳс олиб боради. Купер мазкур ўйинлар орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.
Қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилаётган эди. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етди ва 11 сентябрь санасида Эронга қарши учрашув ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.
Маълумот учун ой бошида Ўзбекистон терма жамоасига аргентиналик Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)