Бугун, 17 август санасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигида спорт делегациясининг яна бир қисми XVIII ёзги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Жакарта шаҳрига йўл олди.
Тадбирда Ўзбекистан Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. Вазир спортчиларга ва делегация раҳбарига омад тилади.
Кеча, 16 август санасида Кемаёран даҳасидаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими эса 18 август куни «Gelora Bung Karno Stadium»да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)