• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Осиё ўйинлари—2018 бошланишига ҳамма нарса шай, муҳит эса ажойиб! Олимпия шаҳарчасидан «Дарё» фоторепортажи

    Бугун, 18 август санасида Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади ва у 2 сентябрга қадар давом этади. «Дарё» мухбири Ўзбекистондаги бир қатор ОАВ вакиллари билан бирга айни дамда мусобақани ёритиш учун Жакарта шаҳрида бўлиб турибди. Қуйида мухбиримизнинг сафарнинг биринчи кунги таассуротлари билан танишишингиз мумкин, азиз ўқувчи!

    Хўш, аввалоси, XVIII Осиё ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар билан қисқача танишиб олсак. Индонезия 4 та йирик ва 17 мингдан зиёд майда ороллардан иборат мамлакат. Жакарта ва Палембанг мос равишда 2 та йирик оролда жойлашган — Ява ҳамда Суматра. Улар Осиё ўйинлари учун 4 та йирик спорт объектини тайёр қилиб қўйишган. Шуларнинг 3 таси Жакартада жойлашган бўлиб, яна 1 таси Палембангда қад ростлаган.

    Икки шаҳар орасидаги масофа деярли 620 километрни ташкил қилади.

    Палембанг шаҳри соҳил волейболи, каноэ ҳамда академик эшкак эшиш, боулинг, теннис, аёллар футболи, климбинг, ўқ отиш каби спорт турлари вакилларини қабул қилади. Қолган барча спортчилар Жакартада мусобақаларга киришади.

    17 август санасида Ўзбекистондан келган ОАВ вакиллари Жакартдаги спортчилар истиқомат қиладиган Олимпия шаҳарчаси — Athlete Village Kemayoran’ни кўздан кечириш имкониятига эга бўлди.

    Athlete Village Kemayoran — Осиё ўйинлари—2018 учун махсус бунёд этилган. Бу ерда бир-биридан баланд бир нечта улкан бинолар қад ростлаган. Уларда айни дамда спортчилар истиқомат қилмоқда. Мусобақалар якунига етгач мазкур бинолар Жакарта аҳолиси учун сотувга қўйилади.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Ўзбекистонлик спортчилар 32 қаватли бинонинг 2-3-4-5-қаватларига жойлашган. Улар учун барча шароитлар яратилган. Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳ ҳам шу ерда. Улар учун ҳам 5-қаватдан алоҳида хона банд қилинган.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Журналистлар Олимпия шаҳарчасига киришдан аввал рўйхатдан ўтишлари лозим. Бунинг учун уларга аввалдан тақдим этилган аккредитациялари керак бўлади. Шаҳарчага кириб келишингиз билан юзлаб волонтёрлар (кўнгиллилар) сизни қарши олади. Уларнинг кўпчилиги коллеж ҳамда университет ўқувчи ва талабалари. Аксарияти инглиз тилида яхши сўзлашади. (Ҳар ҳолда бизга дуч келган битта болакайни айтмаса, ҳаммаси «ОК!»).

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Дарвоқе, спортчилар ҳам шаҳарчага киришдан аввал шу ерда рўйхатдан ўтказилади.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Шаҳарча бўйлаб Осиё ўйинларининг ажойиб муҳити ҳукмрон. Ҳар қадамда Осиё ўйинлари тимсолларини учратиш мумкин.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Шаҳарчада пулларни айирбошлаш шохобчалари хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, карталардан пул ечиш бу ерда муаммо эмас. 1 доллар, тахминан, 15 минг Идонезия рупиясига тенг. 100 долларни рупияга айлантирсангиз, сиз ўзингизни миллионерлар сафидаман, деб ҳисобласангиз бўлаверади!

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Мамлакатда мобил алоқа тизимидан муаммо деярли йўқ. Ҳаммаси жойда, хусусан, шаҳарчада ҳам бепул Wi-fi хизмати йўлга қўйилган. Бундан ташқари мобил алоқа компаниялари шу ернинг ўзидан хизмат кўрсатиш учун кўчма шохобчалар ташкил қилиш билан бирга, сотувчи-агентларни ҳам мазкур даргоҳга жалб этган.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Спортчилар ва делегация аъзолари учун кун-у тун бепул хизмат кўрсатувчи каттагина ошхона ҳам ишлаб турибди. Эшик олдида сизни индонезиялик гўзаллар юзда табассум билан кутиб олади (Дарҳақиқат, индонезияликларнинг ҳаммаси сиз ёрдам сўрасангиз ёрдамга тайёр ва албатта, юзда табассум билан).

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Ҳар бир мамлакат миллий олимпия қўмиталарининг ишчи гуруҳлари учун махсус хоналар ажратилган.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Спортчиларнинг яшашлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё.

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    Ҳозирча шулар. Очилиш маросимигача дийдорлашгунча, омон бўлинг, азизлар!

    Мусобақага оид қизиқарли фактлар:
    • Мусобақада 40та спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади;
    • спортчилар 67та йўналишда баҳсларга киришади;
    • 465та медаллар жамланмаси ўйналади;
    • ўйинларни 5000 нафардан зиёд оммавий ахборот воситалари бевосита воқеа жойидан ёритиб боради;
    • 15000 нафарга яқин спортчи ва расмий шаҳслар мусобақада иштирок этади;
    • 13000 нафардан зиёд кўнгиллилар меҳмонларга ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатади;
    • Осиё ўйинлари илк маротаба икки шаҳарда (Жакарта ва Палембанг) ўтказилмоқда.;

    18.08.2018, 03:22   Изоҳ (0)   18674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Улар жиддий ишга киришди: Ўзбекистонлик теннисчиларнинг Индонезиядаги машғулотларидан фоторепортаж

    18.08.2018, 00:56

    Суперлигада кучли олтилик ҳам, кучсиз «олтилик» ҳам аниқ: «Қўқон-1912» лигада жон сақлаш учун, «Металлург» эса чемпионлик учун курашади

    17.08.2018, 23:41

    «Бухоро» «Локомотив»га, «Қўқон-1912» эса «Нефтчи»га ютқазиб қўйди, «Металлург»да яна ғалаба

    17.08.2018, 23:04

    Ўзбекистонлик спортчилар Жакартада (фотогалерея)

    17.08.2018, 16:41

    Осиё ўйинлари—2018. Ўзбекистоннинг навбатдаги делегацияси Индонезияга йўл олди (фото)

    17.08.2018, 11:05

    11 сентябрда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши Тошкентда баҳс олиб боради

    17.08.2018, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Конате учун “Ливерпуль”га таклиф тайёрлади

    Спорт | 14 август, 13:35

    Германия Исроилга ҳарбий сувости кемаси етказиб беради

    Дунё | 14 август, 13:27

    Mobiuz’ни сотиб олишга АҚШ, Европа, Араб давлатлари қизиқиш билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 13:09

    Тожикистон президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланди — ОАВ

    Тожикистон | 14 август, 12:49

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.