«Ўзбектелеком« АК ва «ЭлКат« МЧЖ (Қирғизистон) телекоммуникация тармоқлари ўртасида Қувасой (Фарғона вилояти) — Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида янги трансчегаравий ўтиш қурилишини якунланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
16 август куни ушбу халқаро телекоммуникация туташ чегараси эксплуатацияга қабул қилинди.Шунингдек, телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлаш ва компаниялар ўртасида телекоммуникация хизматларини тақдим этиш бўйича битим имзоланди.
«ЭлКат« МЧЖ билан янги чегаравий узатиш қурилиши Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган интернетга чиқиш учун муқобил йўлни очиб беради.
Ушбу янги чегаравий узатиш қурилиши Афғонистон ва Туркманистон йўналишларида транзит алоқа каналларини тақдим этиш орқали «Ўзбектелеком«нинг экспорт салоҳиятини оширади.
Изоҳ (0)