Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни Қобул шаҳридаги «Мавауд» таълим марказида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқи ва президент Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга шифо тилади.
Изоҳ (0)