Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси ҳамда Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги

Учрашувда Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рибаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги халқаро департаменти директори И.Ганшин ҳамда Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов иштирок этди.

Музокарада сўнги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар